Андижон “Саййид Муҳйиддин Махдум” ўрта махсус ислом билим юртида тантана!!!

2017 йилнинг 24 май куни билим юрти ташкил топганлигининг 25 йиллиги шодиёнаси ҳамда 2016–2017 ўқув йили битирувчи курс талабаларининг битирув “Хатмона” тадбири ўтказилди. Тадбир ишлаб чиқилган дастур асосида 2 қисмда бўлиб ўтди. Тадбирнинг 1 қисми соат 18:30 да бошланди.

Тадбирда битирувчи курс талабаларининг ота-оналари билан биргаликда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Нуриддин хожи Холиқназаров ҳамда валикиллик ходимлари, Андижон вилоятининг туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, шунингдек, билим юрти худудида яшовчи ёши улуғ отахон ва меҳнат фаҳрийлари ҳамда билим юртининг ташкил топишида фаоллик кўрсатган бир қатор фахрийлар иштирок этди.

Тадбир аввалида Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб, юртимиз мустақиллиги йўлида жон фидо қилганлар, улуғ устоз ва буюк боболаримиз руҳларига, юрт-элимизнинг тинчлиги, осойишталигини Аллоҳ таолодан сўраб дуойи хайрлар қилинди. Шундан сўнг саҳнага жорий 2016-2017 ўқув йили битирувчи талабалари таклиф қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Тадбирни очиб бериш учун билим юрти мудири Мирзомақсуд хожи Алимов сўз олиб, тадбирга ташриф буюрган меҳмонларга ўз ташаккурини билдирди. М.Алимов ўз сўзи давомида билим юртини 2016–2017 ўқув йилида тамомлаётган битирувчи талабаларига ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтар экан, келгусидаги масъулиятли вазифаларини бошлашларида омад ва зафарлар тилади. М.Алимов ўз сўзида давом этиб ушбу ўтказилаётган тадбирнинг яна бир ўзига ҳос жихати ҳақида тўҳталиб ўтар экан, бу йил Андижон “Саййид Муҳйиддин маҳдум” ўрта махсус ислом билим юрти ташкил топганлигининг 25 йиллик шодиёнасини Сиз азизлар билан биргаликда нишонлаётганлигимиз, тадбирга ушбу билим даргоҳини очилишида, ташкил қилинишида сабабчи бўлган инсонларнинг ҳам таклиф қилинганлигини алоҳида таъкилаб ўтди ҳамда табрик учун сўзни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаровга берди. Н.Холиқназаров сўзининг аввалида ушбу тадбирни кўтаринки руҳда ташкил қилиб, узоқ-яқиндан меҳмонларни чорлаб ўзларининг хурсандчилик кунларига шерик қилаётганлиги учун билим юрти маъмуриятига ўз ташаккурини билдириб, Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов, ҳоким ўринбосари Ш.Турсунов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимовнинг битирувчиларга йўллаган самимий тилакларини етказди.

Н.Холиқназаров нутқи давомида юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг юртимизда олиб борилаётган одилона сиёсати натижасида мамлакатимизда бўлаётган улкан ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш ва саноатдаги ўсишлар, хусусан, диний таълимга берилган эътибор ҳақида гапириб ўтди ҳамда бугунги кунда чорак асрлик тўйини нишонлаётган ушбу билим юртининг ташкил топишлиги ҳам айнан мустақиллигимизнинг илк йилларидаги нишонаси эканлигини айтиб ўтди. Н.Холиқназаров сўзининг якунида билим юрти битирувчиларига ўзининг самимий тилаклари ва насиҳатларини билдириб ўтар экан, ушбу битирувчи талабаларга таълим берган билим юртининг барча устоз-мураббийларига ўз ташаккурини изҳор этди.

Шундан сўнг билим юрти 1-курс талабалари томонидан Олимларга эхтиром (Алишер Навоий ҳаётидан) мавзусида тайёрланган сахна кўриниши йиғилганларга намойиш қилинди. Саҳна кўриниш давомида подшоҳ Хусайн Бойқаро томонидан тулпоримни келтиринг деганида саҳнага тулпорнинг кириб келиши йиғилганларда катта таъсурот қолдирди.

Шунингдек, тадбир давомида битирувчи курс талабаларини қутлаш учун сўз олган мударрислардан А.Ниязқулов ўзининг самимий тилакларини билдириб, келгуси ўқиш ва ишларида омад ва муваффақиятлар тилади.

Тадбирнинг биринчи қисми якунида билим юрти мудири М.Алимов, Андижон вилояти бош имом-хатиби Н.Холиқназаров ҳамда билим юртининг мударрислари томонидан тантанали равишда жорий йилда билим юртини тамомлаётган битирувчиларга имомлик рамзи бўлган саллаларни кийдирилди ва устозларнинг битирувчилар хақида қилинган дуойи ҳайрлари билан тадбирнинг биринчи қисми якунланди.

Тадбирнинг иккинчи қисми билим юрти ташкил топганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган қисм билан бошланди.

Билим юрти тарихи ва ҳозирги кунда билим юрти олиб борилаётган одобонлаштириш ва ўқув жараёнлари ҳақида билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Рустамжон Маҳмудов гапириб берар экан мавзуга оид роликлар экранда намойиш қилиб турилди. Шундан сўнг билим юрти ташкил топишлигида ва қурилиш ишларида иштирок этган фахрийларга билим юрти маъмурияти тамонидан ажратилган совғаларни топширилди.

Шунингдек, тадбир давомида 2016-2017 ўқув йили давомида ўзининг самарали меҳнатлари билан бошқаларга намуна кўрсатган мударрис ва ходимларга билим юрти ташкил топганлигининг 25 йиллиги билан таъсис қилинган тақдирловлар, Фахрий ёрлиқлари, ташакурномалари ва ушбу ўқув йили давомида ўзининг тиришқоқлиги билан бошқа талабаларга ўрнак бўлган бир қатор талабаларга Мақтов ёрлиқлари топширилди.

Тадбир якунида яна бир бор Қуръони карим тиловат қилиниб юрт-элимизнинг тинчлиги, осойишталигини Аллоҳ таолодан сўраб дуойи хайрлар қилинди.

«Саййид Мухйиддин махдум»

ислом билим юрти 3-курс талабаси

Алихонов Абдумажид

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *