Ўзбекистон – диний бағрикенглик ўлкаси

Халқимизга азалдан хос бўлган хислат-бағрикенглик биз учун анъанавийдир. IХ асрдан бошлаб  ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ислом дини  сунна йўналишининг ҳанафий (Имом Аъзам) мазҳаби қарор топди. Бу ҳам бежиз бўлмаса керак, зеро Имом Аъзам мазҳаби ўзга динлар ва маҳаллий урф-одатларга нисбатан эркинлик бериш билан бошқа мазҳаблардан ажралиб туради. Ҳанафийлик таълимотини такомулга етказган ватандошларимиз – ал-Мотуридий, Абул Муъин Насафий  ва ал-Марғиноний каби алломалар мусулмонлар орасидаги ғоявий тарафкашликка барҳам бериш,  ислом динининг «аҳли сунна ва жамоа» йўли барқарор бўлиб қолишига катта ҳисса қўшдилар. Нафақат буюк алломалар, балки Ўрта Осиё ҳукмдорлари ҳам бу йўлда курашдилар. Масалан, Х аср ўрталарида мусулмон дунёсида шиа йўналиши (Шимолий Африка, Миср, Сурия, Ҳижозда – фотимийлар, Яманда-зайдийлар ва ҳатто аббосийлар пойтахти Бағдодда-бувайҳийлар) устунликка эришган бир пайтда ўртаосиёлик тоҳирий, сомоний, ғазнавий ва қорахоний ҳокимлар  «аҳли сунна ва жамоа»ни қаттиқ туриб ҳимоя қилдилар.

Буюк бобомиз Амир Темур «аҳли сунна ва жамоа»га доим содиқ, диний ақидапарастликка қатъий қарши бўлган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки,  собиқ «қизил империя» таркибига мажбуран киритилган Ўзбекистон фуқароларининг аксариятида  «совет кишиси»дан ташқари  яна бир «нарса» бор эди. Бу «нарса» – этник, тил ва ирқий мансубликдан қатъи назар мусулмончилик эди. Жаҳондаги барча мусулмонлар ҳеч бўлмаганда икки маданий муҳитда яшайдилар. Бири – она Ватаннинг этник таркиби билан боғлиқ маҳаллий маданияти, иккинчиси – исломга киргач шаклланган мусулмон маданияти. Узоқ тарихга эга бўлган мусулмон жамоаларида мазкур иккала муҳит бир-бирлари билан чамбарчас боғланиб кетган.

Миллатлараро тотувлик ҳақида сўз кетар экан, мустақил Ўзбекистонда, халқнинг турмуш тарзида бағри кенгликнинг барча кўринишлари мавжудлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

 

 

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти 

4-курс 62 гуруҳ талабаси 

Бурҳонов Фазлиддин

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *