“Оломонча маданият” тобеларига муносабат

Ибн Умар (розияллоху анху) Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам)дан ривоят қилади: “Ким ўзини бирон қавмга ухшатса, бас, у ушалардандир” (АбуДовуд, Аҳмад, Табароний ва Баззор). “Ким узини бирон қавмга ўхшатса”, жумласидан, ким қайси қавмнинг кийиниши, юриш- туриши, умуман, ҳаёт тарзига эргашса, деган маъно тушунилади.
Ҳар бир халқнинг миллий урф-одатлари, диний қадриятлари бўлади. Ҳар ким ўз эътиқоди тақозо қиладиган йўлдан юриши керак. Агар ким ўзга дин ва миллат вакилларига тақдид қиладиган, уларнинг урфини устун қуядиган бўлса, ўшалардан ҳисобланади. Чунки маънан улар билан биргадир. Танаси бошқа жойда, ўзга юртда бўлгани билан қалби уларга мойил, вақти келса, Ватанига хиёнат қилиб бўлса ҳам, уларнинг манфаатларини ҳимоя этишга шай туради. Кишилардаги бундай манкуртлик иллати “оломонча маданият” номли оғу таъсирида шаклланади. Бундан ташқари, “оломонча маданият” ёшларни аср вабоси – гиёҳвандликка, ОИТС хасталиги каби офатларга мубтало қилади. Хаммага маълум, одоб ва ҳаё инсонийликнинг ажралмас қисмидир. Инсон доим бузуқ ва нопок ишлардан йироқ бўлиши зарур. Куръони каримда: “Эй имон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашмангиз! Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, (шайтон) бузуқлик ва ёвузликка буюрур…” (Нур, 21), – деб огохлантирилганини унутмайлик.
Муҳаммад (алайҳиссалом): “Агар уялмасанг, истаганингни қил!” (Имом Бухорий) – деб беҳаёликдан қайтарганлар.
Халқимизнинг миллий маънавияти, оилаларда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эгадир. Улар оила мустаҳкамлигини таъминлашда улкан пойдевор вазифасини ўтайди.
(Манбалар асосида)

Андижон “Саййид Муҳйиддин Махдум”
ўрта махсус ислом билим юрти
талабаси Мухаммаджонов Умаржон

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *