“Оломонча маданият” офатлари

Хозирги вақтда ахлоксизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда. Кўпчилик бутун жаҳонга тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар мухим эканини англаб олмоқда.
Ёшларнинг ахлоқи ва маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётган “оломонча маданият”нинг баъзи кўринишлари қйидагилардир:
Биринчиси, ҳозир жаҳон медиа бозорининг туртдан уч қисмини ғарб телевизион дастурлари эгаллаган. Уларнинг тумтароқ мусиқалари, маъносиз ва ғайритабиий қўшиқларига бутун дунё такдид қилаётгани ачинарли ҳол. Бундай кўринишлар ёшларни маҳлиё қилиб, уз домига тортмоқда. Оқибатда, айрим ўсмирлар уйда, мактабда ва ҳатто йўлда ҳам ана шундай зарарли нарсалар билан банд бўлишяпти.
Иккинчиси, бугун Гарбда аксарият ёшлар маънавияти таназзулга учраётгани аниқ. Шунга қарамай, айрим оммавий ахборот воситаларида уларнинг турмуш тарзи тарғиб этилаётгани ажабланарли. Гарчи бундай вазият мамлакатимизда кузатилмасада, хотиржам бўлишга асос йўқ.
Учинчиси, хорижда ишлаб чиқарилаётган андозасиз кийимлар ва уларда акс эттирилган маъносиз сўзлар ёки ёвузликка чорловчи суратлар ёшлар онги ва феълига билмаган ҳолда салбий таъсир ўтказади. Масалан, хорижда тайёрланган кийимлардаги «killer» (қотил), «danger» (даҳшат) каби сўзлар ва ҳаёсизликни ифода этувчи манзараларнинг туб моҳиятига эътибор қаратиш керак. Акс ҳолда, фарзандларда зўравонлик ва жонга қасд қилиш каби иллатлар оддий ҳолатга айланиб қолиши мумкин.
Тўртинчиси, Ғарб ёшларида уюшган жиноятчилик ва зўравонликка берилиш ҳолатлари анча юқори. Бунга сабаб – болаларга меъёридан ортиқ эркинлик берилганидир. Бунинг устига, “оломонча маданият” эр- хотин ва болаларнинг оиладаги вазифалари, бурч ва масъулиятларидан «озод» этиб, оилавий бирлик меҳр- мурувватни йўқга чиқаряпти, оилани инқирозга олиб келмоқда.
Бешинчиси, ғарб турмуш тарзида ғурур-ор, эркаклик шаъни, аёллик иффати деган нозик тушунчалар емирила бошлаганига анча бўлди.
Ер юзидаги ахборот алмашинуви шиддатли тус олган ҳозирги шароитда, Ғарбдаги “марказлар” бундан унумли фойдаланиб, бошка давлатлар ва халқлар ўртасида Ғарб ҳаётининг бузғунчи “жозибалари”ни, жумладан, “оломонча маданият” таъсирини “эркинлик шабадалари” тарзида имкон қадар кенг ёйишга енг шимариб ҳаракат қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. “Натижалари” эса якқол кўриниб турибди, масалан, Ғарб давлатларининг айрим мактабларида содир этилаётган портлашлар, болаларнинг савдойи, васвос кимсалар қўлида қурбон бўлаётгани, ёшлар феълида тажовузкорлик кучайиб бораётгани ҳар бир оқил инсонни ўйга толдиради.
“Оломонча маданият” маҳсулотлари ёшлардан фикр юритишни талаб этмайди, аксинча, уларни ҳар хил ҳаёт ташвишларидан, турмуш муаммоларидан гўё «халос» этади. Ўқишга, билим олишга эмас, балки бир марта бериладиган ҳаётда «яйраб қолиш»га чақиради. Ҳолбуки, бунинг салбий натижалари-меҳр-оқибатнинг йўқалиб бораётгани, одоб-ахлоқ мезонларига путур етаётгани, беҳаёлик ва зўравонликнинг авж олаётгани бутун дунё ахлини ташвишга солмоқда.

(Манбалар асосида)
Андижон “Саййид Муҳйиддин Махдум”
ўрта махсус ислом билим юрти
талабаси Алихонов Абдумажид

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *