Огоҳлик

Ёшлар ўртасида интернет тармоғидан фойдаланишнинг суистеъмол қилиниши оқибатида 7турли кунгилсизликлар, оиласига хиёнат, фаҳш суратлар ва киноларни томоша қилиш, юздан хаё пардасининг кўтарилиши каби нохуш ҳолатлар кўпайгани кузатилмоқда. Булар ҳаммаси оилалар тинчлигига рахна солмай қолмайди. Агар бу камчилик вақтида ислох қилинмас экан, оилавий ажралишлар сони янада купайиш хавфи каттадир.
Ҳозир баъзи ижтимоий тармоқларда турли ўйинлар ва пул топиш воситалари ташкил этилиб, мўмай даромадни оз муддатда қийинчиликсиз қўлга киритиш имкони борлиги ваъда қилинмоқда. Қолаверса, турли сайтлар, ижтимоий тармоклар ва электрон почта хизмати орқали “фалон ишни қилсанг, фалон миқдорда пулга эга бўласан”, деган маънода пуч ваъдалар берилмоқда. Бундай аврашларга учганлар, биринчидан, енгил-елпи ҳаётга мойил бўлиб қолади, иккинчидан, улар алдов қурбони бўлиб, ҳатто бор-будидан ҳам айрилиб, ота-онасини ҳам қийин аҳволга солиб қўйишлари мумкин. Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотлар кичик бир оиладан тортиб, мамлакатни ҳам саросимага солиб қўйиши ҳеч гап эмас. Соф эътиқод соҳиби бўлган мусулмон киши хабарнинг тўғри ёки ёлгон эканини ажрата олиши ҳамда миллий қадриятларга эътиборсиз ва шу билан бирга шарм-ҳаё, ор-номусни унутган кишилардан узоқ бўлиши лозим. Ислом дини таълимоти бандага амалларининг хоҳ диний, ҳоҳ дунёвий амал бўлсин меъёрини, тарозисини тақдим қилган. Аниқроқ қилиб айтсақ Аллоҳ таоло бандага бажарадиган ибодатлари тартиб-интизомини ва меъёрини белгилаб берган. Инсон теварак-атрофда бўлаётган барча воқеа-ҳодисаларга, тўғри ёндашуви, хусусан, интернет тармоқларидаги ҳар қандай маълумотни тўғри деб қабул қилавериш хатарли эканини яхши билмоғи керак. Зеро, уларнинг ҳаммаси хам инсон хаётига фойда беравермайди. Интернет тармоғига боғланиб турадиган киши бу борада хам ўзига яраша одоблар, ахлоқий кўрсатмалар борлигини ёддан чиқармаслиги керак. Чунки бу одобларни билмаса, интернетдан фойдаланиш мақсадида боғланиб, ўзига зарар келтириб кўйиши мумкин.
(Манбалар асосида)

Андижон “Саййид Муҳйиддин Махдум”
ўрта махсус ислом билим юрти
талабаси Алихонов Абдумажид

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *