“Вабо вируси”

Интернетда кишиларнинг шаънига, обру-иззатига тегадиган видеолавҳалар ёки суратларни томоша қилиш, ёхуд уларнинг шахсий ҳаётларига тегишли маълумотларни ўғринча билишга ҳаракат килиш, уларни ёйиш инсон ҳак-ҳуқуқларини бузишдир. Бу тўғрисида Куръони каримда шундай дейилади: Айтинг: «Роббим, албатта, фаҳш ишларнинг ошкораю пинҳонасини, гуноҳ (ишлар)ни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳ ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарса(лар)ни Унга шерик қилишингизни ҳамда Аллоҳнинг шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилди» (Аъроф, 33).
Агар бу ҳаракатлар беҳаё суратлар, ахлоқсиз фильмлар томоша қилиш билан боғлик бўлса, бундай ҳолатларга ҳар томонлама тақиқлар бор. Чунки бундай нарсаларни томоша қилиш фаҳш эшиклари очилишига сабаб бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) айтадилар: “Бирор-бир қавмнинг ичида фаҳш зоҳир бўларкан, унинг сабабидан қавм лаънатга учрайди. Олдинги умматларда бўлмаган касалликлар ва улатлар тарқалади” (Ибн Можа).
Бундай гуноҳ касридан киши шу ёруғ дунёда бериладиган жазо билан қутулолмайди. Қандай ёмон ишни қилган бўлса, охиратда, албатта суроқда тутилади, лойиқ жазо олади.
Ижтимоий тармоқлар содда бўлиб, фотоальбом тузиш ва мулоқот қилиш учун жуда қулай. Икки инсоннинг реал ҳаётда юзма-юз мулоқотга киришуви айрим ички кечинмаларни бекитиб туради. Масалан, бири андишага бориб, суҳбатдошининг гапини аранг тинглайди ёки беадаблик қилмайди. Сабаби, инсоннинг кузида ҳосил булган биоқувват суҳбатдошининг кузи орқали унинг онгига таъсир утказади. Шунинг учун юзма-юз гаплашиш виртуал мулоқот килишга Караганда жуда қийин. Уз навбатида, кишининг овозида ҳам шундай хусусиятлар бор. Овоз кулокда етиб боргач, унинг пардаларини тебратади. Вау уз навбатида киши онгида ижобий ё салбий уйгонишни содир этади. Ҳикматларда бундай дейилади: “Куз билан қилинган гуноҳнинг қалбга таъсири катта. Чунки кўз қалб билан боғлиқдир”.
(Манбалар асосида)

Андижон “Саййид Муҳйиддин Махдум”
ўрта махсус ислом билим юрти
талабаси Алихонов Абдумажид

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *