Беҳаёлик авж олган “бозор”

Интернет – бу шундай бир катта бозорки, бу ердан харидор ўзига керакли нарсани топади. Ушбу бозорда савдоси чаққон, кўп харидорларни жалб қилаётган ўйинлар, клиплар, фотосуратлар ва видеолавҳалар  жуда кўп, қисқаси, глобал тармоқда беҳаёлик авж олмоқда. Сир эмаски, бугунги кунда ушбу сарҳадсиз оламда сайр қилиб юрган ўсмирларнинг аксарияти бундай сайтларнинг энг фаол аъзолари ҳисобланишади.
Бугунги кунда интернет, уяли телефонлар орқали шахсни бадном қилувчи беҳаё тасвирларнинг тарқалиб, оммалашиб бораётгани дунё жамоатчилигини ташвишга солмоқда. Афсуски, ҳозирги пайтда интернетдан фойдаланувчилар, хусусан, ёшлар орасида кенг оммалашиб бораётган ижтимоий тармоқларда ҳам бу каби беҳаё фильм, видеолавҳа ва фотосуратлар “исталганча” топилади.
Интернетдаги беҳаёликни тарғиб қилувчи сайтлар, жамиятларга эъзо бўлиб, уларни доимий кўриб, кузатиб борувчи инсонлар, хусусан, ёшлар у ердаги фотосуратлар, виделавҳаларни кўриш нақадар салбий оқибатларга олиб келишини билмоғи лозим. Бунинг хатарли эканини замонавий тиббиёт ҳам таъкидламоқда, динимиз ҳам бундай жирканч ишлардан қайтаради. Зеро, инсон азиз, унинг соғлиги бебаҳо неъмат. Арзимаган, лаззатни деб азиз умр, бебаҳо соғлиққа хиёнат қилиш ярамайди. Зотан, биз мукаррам қилиб яратилдикми, шунга муносиб ҳаёт кечирайлик. Интернетдаги турли хил бузғунчи, беҳаё маълумотларга чалғиб, вақтимизни зое қилмайлик.
Ҳар бир кун одам боласига қуйидаги сўзларни айтиб ўтади: “Эй одам боласи, мен янги кунман ва қиладиган амалингга гувоҳман. Агар ўтиб кетсам, қайтиб келмайман. Хоҳлаган ишингни қил, унинг самарасини қариганингда топасан ва хоҳлаган ишингни кечиктир, у сенга асло қайтиб келмайди”.

(Манбалар асосида)
Андижон “Саййид Муҳйиддин Махдум”
ўрта махсус ислом билим юрти
талабаси Алихонов Абдумажид

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *